Суриядаги портлашда 6 киши ҳалок бўлди, 46 киши тан жароҳати олди
Сурия пойтахти Дамашқ яқинида содир бўлган портлашда 6 киши ҳалок бўлди, 46 киши жароҳатланди, дея хабар беради Xinhua.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеа ал-Саид Зайнаб яқинидаги ал-Судан кўчасида содир бўлган. У ерда мотоциклга ўрнатилган портловчи қурилма масофадан туриб ишга туширилган. Сурия соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Ғаббошнинг сўзларига кўра, 20 киши жароҳатланган. Уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, қолганлари шифохоналарга етказилди.
Портлашдан кейин воқеа жойига 11 тез ёрдам машинаси юборилган. Бу сўнгги 48 соат ичида ҳудудда содир бўлган иккинчи портлашдир. 25 июль куни мотоциклнинг портлаши оқибатида икки киши жабрланган эди, дея хабар беради Сурия инсон ҳуқуқларини назорат қилиш маркази.