Туркия Ташқи ишлар вазирлиги: Ғарб дунёси марказий мавқеини йўқотмоқда
Дунё халқаро тизимнинг якуний ўзгаришини бошдан кечирмоқда, бунда Ғарб дунёси марказий мавқеини йўқотмоқда.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Анқарада Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Пак Чин билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Халқаро тизимнинг якуний ўзгаришини кўрсатадиган кунлар келди. Янги геосиёсий ва геоиқтисодий тенглама вужудга келмоқда, Осиё эса унинг марказида. Жаҳон сиёсатининг маркази шарққа, ота-боболаримиз заминига силжимоқда”, деди у.