Яшнободдаги қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди
Бугун, 29-июл куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:00 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида дўконнинг таҳминан 5 кв.м майдонда қурилиш моллари ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.