Польша жанубидаги конда юз берган зилзила натижасида бир кончи ҳалок бўлди
Польша жанубидаги Шленско воеводелигидаги Белшовице конида содир бўлган кучли силкиниш натижасида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Польша компанияси маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
«Бир кончи пастда қолди. Қутқарувчилар ва шифокор унинг олдига етиб келишди. Афсуски, шифокор уни вафот этганини айтди», – деди гуруҳ матбуот котиби Томаш Глодовский. Яна беш нафар ярадор кончи ер юзасига олиб чиқилди. Улардан бири оғир аҳволда ва вертолётда шифохонага етказилган.
Зилзила 1 минг метр чуқурликда содир бўлган.Унинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 2,62 баллга баҳоланган.