Европарламент депутатлари Қозоғистонга келади
Европарламентнинг халқаро алоқалар қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер бошчилигидаги депутатлар делегацияси 21-23 август кунлари Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея ёзмоқда Кazinform.
«Ташриф доирасида Европарламент делегациясининг Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Айгул Қуспан, ҚР Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Артур Ластаев ва бир қатор давлат органлари раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган», – деди вазирликнинг ҳафталик брифингида расмий вакил.
Музокаралар давомида томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш юзасидан фикр алмашадилар.
«Ушбу ҳужжат ҳамкорликнинг 29 та йўналишини ўз ичига олади, жумладан, виза режимини енгиллаштириш, Қозоғистонни санкцияларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, «Ўрта йўлак» ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик, иқлим ўзгариши ва»яшил«энергетика», – деди А. Смадияров.