Собянин: «Москвага дрон ҳужуми уюштирилди»
«Москвага дрон ҳужуми уюштирилди», дея маълум қилди Москва мэри Собянин
«Тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Истра туманида Москвага яқинлашаётган учувчисиз самолётни уриб туширди», деб ёзди Россия пойтахти мэри ўз саҳифасида. Унинг дастлабки маълумотларига кўра, қурбонлар ва вайроналар йўқ. Айрим аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилиб, қайта тикланди.