Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг 4 та асосий усули айтилди
— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига боғлиқ.
Ортиқча вазн ёки бирор ёндош касалликлари бор, соғлиғига етарлича эътибор бермайдиган кишиларда ҳар қандай касаллик оғир кечади.
Аксинча, иммунитети кучли, соғлом турмуш тарзига амал қилувчи инсонлар, ёшидан қатъий назар, хасталикни тез ва осон енгиб ўтади.
Соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик ноинфекцион касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Булар:
юрак-қон томир;
қандли диабет;
онкологик;
нафас йўллари хасталиклари кабилар бўлиб, Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари айни шу хасталиклар билан боғлиқ.
Хўш, юқумли бўлмаган хасталикларга чалинмаслик учун нима қилиш керак?
Биринчи навбатда тўғри ҳаёт тарзини йўлга қўйиш талаб этилади. Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг эса 4 та асосий усули мавжуд:
тўғри овқатланиш;
жисмоний фаоллик;
руҳий саломатлик;
зарарли одатлардан воз кечиш.
Қачонки, халқимиз онгли равишда ўз истаги билан соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилишга одатланса, уни ҳаётини бир бўлаги сифатида қарасагина самарали натижага эришиш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, эндиликда касалликни даволаш эмас, аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом инсон, соғлом оила ҳамда соғлом жамиятни яратишга ҳаракат қилишимиз зарур.