Тоғли Қорабоғда вазият яна оғирлашмоқда
Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг айтишича, Озарбайжон Арманистон билан чегарада ва Тоғли Қорабоғ билан бўлиниш чизиғида қўшинларини жамлаган, вазият ўта оғир.
Пашиняннинг сўзларига кўра, вазиятни инобатга олган ҳолда халқаро ҳамжамият, БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар минтақада янги «портлаш»нинг олдини олиш учун жиддий чоралар кўриши керак.