Германия компаниялари Россия бюджетини тўлдиришда давом этмоқда
Германия компаниялари Россия бюджетини тўлдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.
«Сакцияларга қарамай, 393 немис компанияси Россияда фаолиятини давом эттирмоқда. Ўтган йили улар Россия бюджетини 379 миллион еврога тўлдиришди», дейилади хабарда.
Шунингдек, параллел импорт туфайли Германия Россияга Хитойдан кейин иккинчи йирик маҳсулот етказиб берувчига айланди. Ўтган йил давомида Германиядан Россияга 21,12 миллиард евролик маҳсулот етказиб берилди.