Миср АҚШ фуқаролигига эга фаластинликлар учун коридор очди
Қоҳира ва Вашингтон ўртасидаги келишув натижасида Ғазо сектори ҳамда Миср ўртасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти шанба куни АҚШ фуқаролари ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган фаластинликлар учун маҳаллий вақт билан соат 17:00 гача очиқ бўлади.
Ғазо секторида Исроил мудофаа кучларининг қуруқликдаги операцияси муносабати билан аҳолини ҳудуднинг шимолий ҳудудларидан жанубга фавқулодда эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
“The Washington Post” газетасининг ёзишича, Ғазо секторида Америка паспортига эга 600 га яқин фаластинлик истиқомат қилади. Уларнинг барчаси АҚШ расмийлари билан алоқада.
Қайд этилишича, Мисрга йўлак бўйича келишув Қоҳира ва Вашингтон вакиллари ўртасида Исроил ва Қатар кузатувчилари иштирокидаги тўғридан-тўғри музокаралар чоғида эришилган.
Йўлак Миср вақти билан 12:00 да очилди ва беш соат давомида очиқ қолади.