Шимолий Корея Россияга 1000 дан ортиқ контейнерларда ўқ-дорилар етказиб берди — АҚШ
Қўшма Штатлар жума куни биринчи марта Шимолий Корея ва Россияни ўзаро қурол етказиб бераётганликда айблади.
Вашингтон маълумотларига кўра, сўнгги бир ой ичида Шимолий Корея россияликларга мингдан ортиқ контейнерларда ҳарбий техника ва ўқ-дориларни юборган.
Оқ уйнинг маълум қилишича, 7 сентябрдан 1 октябргача Россия байроғи остидаги кема Шимолий Кореядаги ўқ-дорилар омборидан олинган юкни Россия ҳарбий омборига етказиб берган.
Оқ уй шунингдек, бу даъвони исботловчи визуал материалларни эълон қилди.
“Биз Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий техника етказиб беришини қоралаймиз”, — дея маълум қилди Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Пол Кирби.
«Биз Россияга ҳар қандай янги қурол етказиб беришни кузатишда давом этамиз», — дея қўшимча қилган Кирби.