Исроил кучлари Ғазодаги ҳужумларда яна 14 фаластинликни ўлдирди
Исроил авиациясининг Ғазо сектори блокадасидаги фаластинлик оилаларнинг уйларига зарба бериши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигидан берилган баёнотга кўра, Зевайда ҳудудида фаластинлик бир оиланинг уйининг ўққа тутилиши натижасида 11 киши ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Ғазо жанубидаги иккита бино ўққа тутилиши натижасида вайрон бўлган. Вайрон бўлган уйлар вайроналари остидан жуда кўп ярадор ва жасадлар топилди.
Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерига ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар яраланди.