Қозоғистон ва Ҳиндистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
30-октабрдан 11 ноябрга қадар Қозоғистонда қозоғистонлик ва ҳиндистонлик ҳарбий хизматчилар иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтади ва биринчи марта Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари маневрларда иштирок этади, деб ёзади «ТАСС» Ҳиндистон мудофаа вазирлигига таяниб.
120 нафар ҳинд аскари контингенти Қозоғистонга йўл олди. Казинд-2023 маневрлари Отарда бўлиб ўтади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти рухсати билан терроризмга қарши операциялар «ностандарт шароитларда», жумладан, УАВлар ёрдамида ҳужумларни қайтариш, шаҳар шароитида жанг қилиш ва ҳоказоларда амалга оширилади.
Қозоғистон ва Ҳиндистон 2016 йилдан буён қўшма машғулотлар ўтказиб, ўз даражасини босқичма-босқич ошириб келмоқда.