Қўл бармоқлари ёрилишини даволовчи 5 маслаҳат
Сиз қуйидаги исталган тавсияни 20-30 дақиқа давомида қўллашингиз керак:
Зайтун мойи (70 мл), асал (3 ош қошиқ) ва тухум сариғи. Барчаси аралаштирилади ва қўлларга суртилади.
Қирғичдан ўтказилган олма бўтқаси сут билан аралаштирилади ва терига суртилади.
Суюқ картошка пюресини ўсимлик ёғига аралаштириб суртиш ҳам яхши самара беради.
Бодринг шарбати ҳам шифо бўлади.
Ун, асал, сариёғ ва ароқ тенг миқдорда аралаштирилади ва қўлларга суртилади.