Эрдўған Тўқаевга TOGG электромобилини совға қилди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги аэропортда Қосим-Жомарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммитида иштирок этган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан хайрлашди.
Ражаб Тойиб Эрдўған ҳурмат белгиси сифатида Қозоғистон раҳбарига Туркияда ишлаб чиқарилган ТОГГ электромобилини совға қилди. Туркия раҳбарининг шахсан ўзи Қосим-Жомарт Тўқаевни янги электромобиль билан таништирди.
Қозоғистон Президенти ўз мавқедошини электромобилларни оммавий ишлаб чиқариш муваффақиятли йўлга қўйилгани билан табриклади.