Байден Нетаняҳуга Ғазони босиб олиш “катта хато” бўлишини айтди
АҚШ президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуга Ғазони босиб олиш “катта хато” бўлишини ва ҳудудда “икки давлат ташкил қилиш” ушбу можарога чек қўйишнинг ягона йўли эканлигини тушунтирганини айтди.
“Мен исроилликларга аниқ айтдим, ўйлайманки, “Ғазони оккупация қилиб, уни сақлаб қоламиз, деб ўйлаш катта хато. Бу ишламайди, деб ўйлайман”, деган Байден Сан-Франсиcкoдaги матбуот анжуманида.