«Менимча, ёлғизликдан ҳамма зерикса керак» – хонанда Манзура ёлғизликдан зериккани ва нима учун турмуш қурмаётгани ҳақида гапириб берди
Хонанда Манзура журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда ёлғизликдан зериккани ва нима учун турмуш қурмаётгани ҳақида гапириб ўтди.
«Менимча, ёлғизликдан ҳамма зерикса керак. Менга 20 йилдан бери нега турмушга чиқмадинг деб савол беришади. Энг дилни оғритадиган савол шу бўлса керак. Ўзи умуман аёл кишига бунақа савол бериш хато. Рости мен бу саволга хафа ҳам бўлмайман. Мен ҳам оддий аёлман, албатта зерикаман.
Тақдир қазойи қадар, мен шуни қабул қилишим керак. Аллоҳ бизни қайсидир мушкуллардан, мусибатлардан асраб қолгандир. Балки, қайсидир куйдирги турмуш ўртоқдан, куйдирги фарзанддан асрагандир. Мен ҳаётдан хурсанд бўлиб, шукур қилиб яшашим керак. Менинг бошқа иложим йўқ», дейди хонанда.
Интервью давомида Манзура «Балки, кимнидир севолмагандирсиз ёки сизни севишолмагандир» деган саволга қуйидагича жавоб берган:
«Бўлиши мумкин. Лекин бу масалада балки деган нарса йўқ. Бўладиган иш Аллоҳнинг изми билан бўлиб кетаверади. Мен турмушга чиқмайман деб ўтирмайман. Яхши инсон бўлса, албатта оила қураман».