Ангрендаги CHERY ва JETOURлар «стоянка»га «йўл олди»
Мажбурий ижро бюросининг Ангрен шаҳар бўлими томонидан қарздорликларни ундириш, жумладан маъмурий ва солиқ қарздорликларини мажбурий тартибда ундириш бўйича ЙҲХБ, солиқ идоралари билан ҳамкорликда қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбир бошидан Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган жами 45.542 та қарздорлик бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунга қарамасдан айрим қарздор шахслар бундан тўғри хулоса чиқармаган ҳолатлар ҳам талайгина.
Вилоят бўйича ўтказилаётган AUTOCON тадбирида айнан шу каби қарздорларнинг автомобиль воситаси ушланиб, хатланиб, жарима майдончасига жойланмоқда.
Жумладан, Ангрен шаҳрида ўтказилган қўшма тадбир давомида бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорлиги мавжуд шахсларга тегишли 10 дан ортиқ автотранспорт воситалари хатланиб.жарима майдончасига жойланди.
Мисол учун, фуқаро Д.Раимджановага тегишли CHERY русумли ҳамда Г.Душаевга тегишли JETOUR автотранспорт воситаси хатланиб, қарздорлик бартараф этилганга қадар вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойланди.