ЦАХАЛ ҲАМАС туннел мажмуасига денгиз сувини қуйишни бошлади — Тhe Wall Street Jornal
Исроил ўз ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирган Америка маъмурияти вакилларининг фикрича, сув бостирилиши ҲАМАСнинг ўқ-дориларини яширадиган туннеллар инфратузилмасини йўқ қилишга ёрдам беради.
Операция бир неча ҳафта давом этиши мумкин. АҚШнинг айрим расмийлари эса туннелларни денгиз суви билан бостириш Ғазо секторининг чучук сув таъминотини хавф остига қўйишидан хавотирда.