Лос-Анжелесдаги савдо маркази яқинидаги отишмада бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди
Лос-Анжелесдаги савдо маркази яқинида содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди.
Бу ҳақда KTLA шаҳар полициясига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, номаълум шахс қора танлилар гуруҳига яқинлашиб, ўт очган, шундан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган.
Тўрт нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Гумонланувчи қидирилмоқда.