Исроил Мадримов чемпионлик жанги учун келишувга эришди
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият юритиб келаётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов (9-0-1,6КО)нинг навбатдаги рақиби деярли маълум бўлди.
У россиялик Магомед Курбанов (25-0,13КО) билан WBA жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилиш бўйича келишувга эришди. Жанг тез орада расман эълон қилинади. Бу борада Магомед Курбанов ўз инстаграм саҳифасида хабар берди.