Шиа гуруҳлари Сурия ва Ироқдаги Aмерика базаларини ўққа тутганини эълон қилди
Ироқ шиа жангарилари шанба куни Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳаракатлари ва уларнинг AҚШ томонидан қўллаб-қувватланишига жавобан Сурия ва Ироқдаги Aмериканинг иккита ҳарбий базасини ўққа тутди, дейилади гуруҳлар ўзларининг Телеграм-каналларидаги баёнотларида.
Ўзларини “Исломий қаршилик” деб атаган гуруҳлар баёнотларига кўра, Суриядаги Конико конидаги Aмерика базаси ҳамда Ироқ ғарбидаги Aйн ал-Aссад базаси ҳужумга учраган.
Aмериканинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базаларига сўнгги пайтларда бир неча бор ҳужум қилинган, бунинг учун жавобгарликни Ироқда фаолият юритаётган қуролли шиа гуруҳлари ўз зиммаларига олган.