"Минглаб одам ишсиз қолади". Хусусий автосалон эгалари президент Мирзиёевга мурожаат қилди
Тармоқларда мисли кўрилмаган флэшмоб... Ўзбекистондаги юзлаб электромобил сотувчи автосалонлар раҳбарлари Телеграм каналларида президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаатларни жойлашди. Улар хориждан электромобил импортига жорий этилган чекловлардан норози.