"Трамадол" сотгани учун судланган бош ҳамшира лавозимида қолмоқда
2018 йил ноябрида касалхона ҳудудида кучли психотроп моддаси – "Трамадол" дорисини ноқонуний сотаëтган пайтда қўлга олинган Тошкент шаҳар 1-сонли клиникаси жарроҳлик бўлими бош ҳамшираси¸ бу воқеа юзасидан жиноят иши очилиб¸ судланганига қарамай¸ ўз лавозимида қолмоқда. Озодликка бу ҳақда хабар берган клиника ходимлари¸ сохта рецепт асосида пачкасини аптекадан 30 минг сўмдан олган ҳамширалар "Трамадол"ни касалхонанинг Кадрлар бўлими олдида 400 минг сўмга сотаëтганда ушлангани ва бу жиноят судда ўз тасдиғини топганини билдирдилар. Читать дальше...