Киев ва Москвага уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳақида нималар маълум?
30 майга ўтар кечаси Киев ой бошидан буён 17-марта оммавий ҳаво ҳужумига учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ўша куни эрталаб Москвага ҳам учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми уюштирилди, бир нечта бинолар зарар кўрди.