«Интервьюни эртароқ олиш керак эди». Тергов изолятори ва морг олдидаги нукусликлар
Нукусдаги намойишлар тинчиганидан бир кун ўтиб, аҳоли шифохоналар, морг ва ИИБдан ўз яқинларини қидиришда давом этаётган эдилар. «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов судмедэкспертиза марказига (морг) келганлар ва изолятор олдида турган ҳибсга олинганларнинг турмуш ўртоқлари билан суҳбатлашди.