Тошкентда аҳоли учун иссиқлик тарифларини ошириш таклиф қилинмоқда
Veolia Energy Tashkent компанияси кенгашга Тошкент шаҳри аҳолиси учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифини 15 фоизга оширишни таклиф қилди. Корхона раҳбарининг айтишича, ҳозирда шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди, қолгани эса шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади.