Тошкентда пуллик автотураргоҳларни ўрнатиш билан ким шуғулланади?
Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтнинг 10 та марказий кўчасида биринчи пуллик автотураргоҳлар тизимини яратишни маъқуллади. Лойиҳа 10 йилга тузилган давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида Kasy Park компанияси томонидан амалга оширилади.