Икки нафар ўзбекистонлик Саратов вилоятидаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
![Икки нафар ўзбекистонлик Саратов вилоятидаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди](https://uznews.uz/upload/news/medium/photo_2020-01-17_10-48-15.jpg)
Яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси вилоят клиник шифохонасига ётқизилган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 16 январь куни Саратов вилояти ҳудудидагиНижний Новгород - Арзамас - Саранск - Исса - Пенза - Саратов трассасида ичида 8 нафар киши, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Беш нафар ўзбекистонликдан икки нафари ҳалок бўлган, яна уч нафари эса вилоят клиник шифохонасига ётқизилган.
Бош консулхона ушбу вазиятни ўз назоратига олган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда тиббиёт муассасалари билан алоқада бўлиб турибди.