"Реал" ҳимоя чизиғида навбатдаги йўқотишга учради
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Ливерпуль”га қарши ўйинда жароҳат олди. Австриялик футболчи биринчи бўлим ўрталарида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Начо ўйиннинг қолган қисмини ўтказди.