Бокс бўйича Осиё чемпионати. Абдумалик Ҳалоков чорак финалга йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Бокс федерацияси Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков Ироқ вакили Жасим Муҳаммедга қарши жангда тўлиқ устунлик қилди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳалоков чорак финалга йўл олди. Шунингдек, 4 ноябрь кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов таиландлик Панмот Титисанга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. -71 кг вазн тоифасида Ҳавасбек Асадуллаев илк босқичда мўғулистонлик Бямба-Эрдене Отгонбаатарга қарши рингга кўтарилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. -48 кг вазнли Асилбек Жалилов қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши ўтказди ва мағлуб бўлди. -60 кг вазн тоифасида Адҳамжон Муҳиддинов Филиппин вакили Баскон Паулга қарши жангда муддатидан олдин ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақага 13 нафар боксчи билан ташриф буюрган.