Сил ҳақида нималарни биласиз?
USAID нинг силга қарши кураш дастури ишлаб чиқилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамбилиясининг “2015-йилдан кейинги ҳалқаро силга қарши кураш стратегиясида (Силга барҳам бериш-END –TB ) “ илгари сурилган “силдан ҳоли дунё” ғояси борасида АҚШ ҳукумати ва ҳалқаро ҳамжамиятнинг қарашлари муштарак 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида USAID Ўзбекистонда силга қарши курашга кўмаклашиб келди ва ўз навбатида сил билан боғлиқ ҳолатлар ва сил туфайли юзага келувчи ўлимлар сони камайишига ҳисса қўшди. Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг Силга қарши кураш миллий дастурини қўллаб-қувватлайди. Силга қарши USAID дастурининг умумий қиймати 7,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5 йиллик режасининг асосий мақсади бу- Ўзбекистонда сил билан боғлиқ муаммоларни камайтириш ва сил касаллигининг кўп дориларга турғун. (КДТСК) турлари ривожланишининг олдини олишдир Бугун айнан ушбу мавзу юзасидан Миллий матбуот маркази билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Пулимонология марказининг жонкуяр шифокорлари ўз чиқишларида инсон соғлиғига Сил касаллигининг зарарли оқибатлари ҳақидаги маърузалари билан иштирок этишди. Сил касаллиги аслида бутун жамиятнинг муаммоси, шунинг учун ҳам бу касаллик ҳақидаги маълумот ҳар биримиз учун қизиқарлидир. Сил касаллги юқумли бўлиб, уни сил бактериялари юзага келтиради. Ушбу касаллик танани барча аъзоларини, аммо кўпроқ ўпкани шикастлайди. Унинг юқиш сабаблари ҳам ҳавфли. Сил касалланган одамдан ҳаво томчи йўллари орқали гаплашганда, йўталганда, аксирганда юқади. Сил бактериялари ҳавода узоқ вақт сақланиши мумкин. Айниқса кам шамоллатиладиган хоналарда. Касаллик асосан имунитети паст инсонларда кузатилади. Лобар Мирзо