Ахборот армиясини тузамиз
Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди, унда 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот берилди ҳамда келгусидаги режалар билан бўлишилди. Буларнинг барини амалга ошириш мақсадида ҳисобот даврида Фонд томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ажратилган субсидиялар ҳамда Фонднинг ўз маблағлари ҳисобидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилган. Саид-Абдулазиз Юсуповнинг маълум қилишича, ҳисобот даврида 70 дан зиёд йирик тадбирлар ташкил этилган ҳамда уларда 1700 дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этишган. Саид аканинг айтишича:- “Биз ахборот армиясини тузамиз” деганлари бежиз эмас. Чунки журналистларимиз ҳар соҳада фаол ва уларнинг қилаётган ишларини юзага чиқариш биринчи ўринда туради. Бу биз ижодкорларга бўлаётган юксак эътироф. Ҳалқ билан очиқдан-очиқ мулоқот ҳам бизнинг келажакда етук кадрлар бўлишимизга замин яратади. Айниқса шу йили «Олтин қалам» мукофотининг берилиши ва уларда ғолиб чиққан ижодкорларга катта эътибор қаратилаётгани қувонарли албатда. Биз ижодкорлар ҳамиша ҳалқнинг дард-у ташвишига шерик бўламиз. Уларнинг турмуш даражаси бугунги кун тили билан айтганда «шаффоф»ликни таминлаймиз, иншооллоҳ! Лобар Мирзо журналист