17 хафта давомида 68000 дан ортиқ қоидабузарликлар Бектемир-Чорбоғ, Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз, йўлида аниқланди
Мақаддам хабар берганимиздек М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли ва А373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли ҳамда 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлларига янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиб, ишга тушурилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали ҳайдовчиларни огоҳлантириб келинмоқда. Ушбу огоҳлантиришларимизга қарамасдан, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан 19 июнь кунига қадар 68000 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Қоидабузар ҳайдовчилар томонидан асосан белгиланган жарималарни тўлаш тартиби, қоидабузарлик ҳолати, тўлов амалга оширилгандан сўнги ҳолати ҳақидаги саволлар кўплаб келиб тушмоқда. Ушбу саволларни ечими хақида қуйидаги маълумотларни тақдим қиламиз. Қоидабузарлик содир этилганлиги хақидаги маълумотни олиш учун, 8860 қисқа рақамига транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини серия, рақамини СМС орқали юборилади, оз муддат ичида СМС орқали қоидабузарлик хақидаги маълумот (содир этилган сана ва жарима миқдори) келади. Қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар банк муассасаларидан “Мунис” тизими орқали, пластик картадан “Click”, “PayMe” иловалари орқали тўловлар амалга оширилиши мумкин. Тўловни қай тартибда амалга оширишидан қатъий назар эътиборларини бир нарсага қаратиб ўтишларини сўраб қолардик. Мисол учун, қарздорлиги бўйича чиқарилган қарорнинг серия ва рақамларини тўлиқ киритишлари лозим, масалан қарорнинг юқори қисмида қуйидаги рақам мавжуд (RA 00000000001) ушбу рақам киритилганда транспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва эгасининг И.Ф.Ш ҳамда қанча жарима тўлашлиги хақида маълумот тўлиқ чиқади ва шу тартибда тўлов амалга оширилади. Эслатиб ўтамизки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати