Чита шаҳрида вафот этган фуқаро жасади Ўзбекистонга олиб келинди
Чита шаҳрида вафот этган фуқаро жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ташқи меҳнат мигратсияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
1971 йилда Андижон вилоятида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси У.У. жорий йилнинг 22 ноябрь куни юрак касаллиги оқибатида вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Чита шаҳрида вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишда қийинчиликлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳуқуқий масалалар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилиб, бугун “юк 200”, яъни мархум фуқаро жасади Ўзбекистонга олиб келинди, дейилади хабарда.