Домодедово аэропортида 2 кундан бери йўловчилар Фарғонага уча олмаяпти
![Домодедово аэропортида 2 кундан бери йўловчилар Фарғонага уча олмаяпти](http://gdb.rferl.org/9ED97128-BD6E-4116-9679-4FE1B6F860BE_w800_h450.jpg)
Москванинг Домодедово аэропортида “ВИМ – Авиа” ширкати учоғи билан Фарғонага учиш учун чипта сотиб олган ўнлаб йўловчи икки кундан бери аэропортда сарсон бўлмоқда.
Podrobno.uz нашрининг билдиришича, Фарғона рейси 6 сентябрь куни тонгги соат 6да учиши керак эди. Бироқ рейс 7 сентябрь кунига қолдирилган. Бунинг сабаблари йўловчиларга очиқланмаган. 7 сентябрда ҳам учоқ учмади ва авиаширкат расмийлари Фарғона рейси 8 сентбярь куни учирилишини ваъда бермоқда.
7 сентябрь куни “ВИМ – Авиа” расмийлари учоқнинг техник носозлиги туфайли Фарғона рейси қолдирилганини маълум қилди.