Қурултой: 11 йиллик умумтаълим тизимига ўтиш Ўзбекистонни қолоқ давлатлар сафига қўшиши мумкин!
Президент Мирзиёев Тошкент мактабларидан бирида “тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш зарурлигини” таъкидлагани ортидан Халқ таълими вазирлиги ва “кенг жамоатчилик” бу таклифни “маъқуллаш” маъракасини бошлаб юборди. "Қурултой" қатнашчилари¸ Ўзбекистон маориф-таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш заруратини таъкидлаган ҳолда¸ буни ўқув йиллари сонидан бошлаш оқибатларидан огоҳлантирдилар.