Пахтани қўшиб ёзишга электрон тарозилар билан барҳам бермоқчилар
Ўзбекистондаги барча пахта заводларида пахтани тортиш учун электрон тарозилар ҳамда хом ашё сифатини баҳоловчи ускуналар мажмуи ўрнатилди. Тарозилар ва сифат ўлчагичларда акс этадиган маълумотлар мамлакат бўйлаб ягона мониторинг базасига йиғилади.