Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?
АҚШ Адлия вазирлиги Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли экани айтиладиган банк ҳисобларидаги жами 850 миллион долларлик активларни суд орқали мусодара қилиш ҳаракатини бошлаганидан бери бир йилдан кўпроқ вақт ўтди. Томонларга суддан ташқари ечим учун берилган сўнгги муҳлат 2017 йилнинг 31 январида тугаганидан бери жараëнга оид бошқа маълумот жамоатчиликка ҳозирча эълон қилинган эмас.