Қирғиз маҳкамаси собиқ президент куëви устидан ҳукм чиқарди
Қирғизистон Олий суди 18 июль куни мамлакат собиқ президенти Асқар Ақаевнинг куëви Одил Тойгонбаевни сиртдан 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Олий суд матбуот котибининг Озодликка айтишича¸ собиқ президентнинг куëви молиявий фирибгарлик¸ солиқ тўламаслик ва давлат мулкини ноқонуний хусусийлаштириш каби жиноятларда айбдор деб топилган.
Қозоғистон фуқароси бўлган 50 яшар Тойгонбаев Асқар Ақаевнинг катта қизи Бермет Ақаеванинг собиқ эри.
2013 йили Интерпол эълон қилган халқаро қидирув бўйича Тойгонбаев Қозоғистон ҳуқуқ тизимлари томонидан ушланган¸ бироқ Остона ўз фуқаросини бошқа давлатларга бермаслигини айтиб¸ уни Қирғизистонга экстрадиция қилиш сўровини рад этган.
2014 йили Москвада¸ 2016 йили Дубайда Интерпол ордери бўйича ушланган Тойгонбаевни бу икки давлат ҳам Қирғизистонга топшириш талабини рад этган.
Мустақил Қирғизистоннинг 1-президенти Асқар Ақаев 2005 йилнинг март ойида норозилик намойишлари ортидан ҳокимиятни ташлаб¸ Москвага қочиб кетишга мажбур бўлган. Қирғизистон жорий ҳукумати томонидан коррупцияда айбланаëтган 72 яшар Ақаев шундан бери Россияда яшайди.