Трамп маъмурияти Эрон ядровий келишувни бажараётганини тан олди
Эроннинг 2015 йилги ядровий дастур бўйича эришилган халқаро келишув шартларига амал қилаëтганини тан олган Оқ уй маъмурияти¸ айни пайтда¸ Теҳронга қарши янги санкциялар жорий қилиш устида ишлаëтганини билдирди.