“Тошкент валюта расмий курсидан воз кечадиганга ўхшамаяпти”
Тошкентда бир ҳафта музокара ўтказган Халқаро валюта жамғармаси махсус миссияси ва Ўзбекистон молия тизими мутасаддиларининг жорий ҳафта қилган баëнотлари моҳиятидаги тафовут иқтисодий таҳлилчиларда Ўзбекистонда валюта эркин конвертацияси яқин орада жорий этилишига жиддий шубҳа уйғотди.