Тошкентда ҳокимият гузар қурилишини аҳоли талаби билан вақтинча тўхтатди
Тошкентнинг Миробод тумани ҳокимлиги туманнинг Шароф Рашидов маҳалласидаги кўп қаватли уйлар орасида уч қаватли намунавий маҳалла гузарини қуриш ишларини вақтинча тўхтатди. Миробод туман ҳокимининг 21 июлда чиқарган фармойишига мувофиқ, ҳокимлик “Замонавий маҳалла” номли маҳалла марказини қуришни фуқароларнинг “норозилигини” инобатга олиб, “мурожаатларни чуқур ва пухта ўрганиб” чиққунга қадар тўхтатишга қарор қилган.