Россия Беларусда қўшин қолдиргани ҳақидаги Киев иддаосини рад этди
Украина Москвани “Запад – 2017” қўшма стратегик ҳарбий машқларини ўтказгандан сўнг қўшинларининг бир қисмини Беларусда қолдирганини иддао қилмоқда. Украина Қуролли кучлари бош қўмондонлиги бу вазият Москва билан Киев ўртасидаги тангликни янада мураккаблаштиришидан огоҳлантирди. Бироқ Россия ҳукумати ушбу иддаони рад этмоқда.