Англиядаги ҳовузларнинг бирида ноодатий балиқ яшайди. Унинг танасида Иисус Христос қиёфасига ўхшаш акс мавжуд...
Англияда истиқомат қилувчи Хелен Барлоу савдо марказларининг бирига ҳарид учун борган чоғида у ердаги декоратив ҳовуз олдида расмга тушиб, ҳовуз ичидаги карп балиқларини алоҳида суратга олди. Уйига келгач эса уларнинг бири бошқа балиқлардан ажралиб туришини пайқади.
Аслида, аёл сирли нарсаларга унчалик ишқибоз бўлмаса-да, балиқ танасидаги тасвир унга Иисус Христос ташқи қиёфасини эслатди ва у суратни интернет тармоғига жойлаштирди.
Натижада, балиқ машҳур бўлиб кетди. Эндиликда, одамлар у билан суратга тушиш учун узоқ-яқиндан йўл босиб келишмоқда, деб ёзади “120.су” сайти.