Дўстлик дарахтининг боғбонлари бор
Тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги бундан кейин, янада мустаҳкамланишига шак-шубҳа йўқ. Дўстлик дарахти шунчалар бақувватки, у давр бўронларини, ногаҳон берилган зарбаларни назар-писанд қилмади, тўсиқларни мардонавор енгиб, қоматини ростлаб, гуркираб ўсаверди, кўкка томон бўй чўзаверди.