Сайёр суд яраштириб қўйди
2018 йил 24 январь куни Наманган шаҳри Марғилон кўчасида йўл четида турган “Lasetti” автомашинаси ёнидан ўтиб кетаётган С.Н. исмли ўсмир йигитнинг нигоҳи машина олд ўриндиғида турган қўл телефонига тушди. Йигитча шайтон васвасасига эрк бериб, шундай қимматбаҳо телефонга эга бўлгиси келди.