Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда
Яна 30 йилдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда? Мамлакатимиз The Global Innovation Index жаҳоннинг энг инновацион мамлакатлари топ-50 рўйхатига кириши учун нималар қилиниши керак? 6 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишда танлаган йўли” мавзусида ўтказилган давра суҳбати айни шу масалаларга бағишланди.