Равшан Эрматов ЖЧ-2018нинг яна бир учрашувида ҳакамлик қилади
Ўзбекистонлик рефери, рекордчи Равшан Эрматов футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-тур учрашувида ҳам ҳакамликка тайинланди.
Равшан Эрматовга Абдуҳамидулла Расулов ва Жаҳонгир Саидов ассистентлик қилади.
Испания ва Марокаш учрашувида ҳакамлик қиладиган ҳамюртимиз ўз рекордини ўзи янгилайди.
Учрашув 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бўлиб ўтади.