Америкалик аёл велосипедда Boeing-737 самолётидан ҳам юқори тезликни намойиш қилди (видео)
Америкалик Денис Мюллер-Коренек велосипедда 4,8 километр масофани ўртача 295 километр/соат тезликда босиб ўтди ва дунёнинг янги рекордини ўрнатди. Бу ҳавога кўтарилиш учун ҳаракатланаётган Boeing-737 самолётидан ҳам юқори тезликдир.
Бироқ, тан олиш керак, у бироз ҳийла ишлатишга муваффақ бўлди: махсус болид масофанинг дастлабки милясида аёлга тезланиш олишга кўмаклашди, унинг велосипеди эса тезкор ҳаракатланиш учун махсус ясалган эди.